Линклар

Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак комага тушган. Унинг адвокати Муборакни қамоқдаги касалхонадан ҳусусий шифохонага олиб ўтилишини талаб қилган.

Собиқ президентнинг ўғиллари Гемал ва Алаа отасини зиёрат этишга қамоқхона маъмуриятидан рухсат сўрамоқда.

84 ёшли Хусни Муборакнинг аҳволи маҳкама уни умрбод қамоқ жазосига ҳукм этганидан сўнг кескин ёмонлашган эди.

Муборак устидан бу ҳукм 10 ой давом этган маҳкама ортидан ўқилганди.

"Араб баҳори" деб номланган ҳодисалар бошланганидан буён Ҳусни Муборак шахсан жавобгарликка тортилган илк собиқ давлат раҳбаридир.

Ҳусни Муборак коррупция ва аксилҳукумат намойишчилари ўлимида айбланган.
XS
SM
MD
LG