Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:17

Миср расмийлари Муборак комага тушганини рад этишди


Миср ички ишлар вазирлиги расмийси Ҳусни Муборак қамоқда комага тушгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Унга кўра, Муборак қон босими ошган, нафас олиши қийин ва рухий тушкун аҳволдадир.

Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак комага тушгани ҳақда унинг адвокати маълум қилган ва собиқ президентни қамоқдаги касалхонадан ҳусусий шифохонага олиб ўтилишини талаб қилган.

Собиқ президентнинг ўғиллари Гемал ва Алаа отасини зиёрат этишга қамоқхона маъмуриятидан рухсат сўрамоқда.

84 ёшли Хусни Муборакнинг аҳволи маҳкама уни умрбод қамоқ жазосига ҳукм этганидан сўнг кескин ёмонлашган эди.
XS
SM
MD
LG