Линклар

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Уилям Бернс сешанба куни Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида икки томонлама йиллик маслаҳатлашувда қатнашиш учун Тошкентга келади.

Бу жаноб Бернснинг Ўзбекистонга иккинчи тарифидир. Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида икки томонлама йиллик маслаҳатлашувнинг дастлабкиси 2009 йили Вашингтонда ўтказилган эди.

Кейинги йиғин ўтган йили Тошкентда бўлганди.

АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси Бернс, Давлат котибининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари сифатида 2008 йилнинг май ойидан буён хизмат қилмоқда.

У, шунингдек, Давлат котибининг Яқин Шарқ ишлари бўйича ёрдамчиси ва АҚШнинг Иорданиядаги элчиси лавозимида ҳам фаолият кўрсатган.
XS
SM
MD
LG