Линклар

Халқаро тинчлик элчиси Кофи Аннан Суриядаги кескинлашаёткан вазиятдан "чуқур ҳавотирда" эканини билдирди.

Ахборот агентликлари Сурия ҳукумати исёнчилар ва қуршовда қолган оддий фуқароларга қарши оғир ҳарбий техникадан ўқ отаётгани ҳақида хабарларни тарқатмоқда.

Бундан икки ой олдин тинчлик элчиси Кофи Аннан тарафидан таклиф этилган ўқ отишни тўхтатиш режаси БМТ кузатувчилари Сурияда бўлишига қарамасдан амалга оширилмаяпти.

Душанба куни Ҳомс ва Латакия вилоятларида рўй берган тўқнашувларда 100 га яқин киши ҳалок бўлгани хабар қилинди.

АҚШ давлат департаменти Башар Асад ҳукумати уюштираётгани айтилаётган қатлиомлар ҳақидаги хабарлардан "чуқур ташвишда" экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG