Линклар

Россиядаги муҳолифат гуруҳлари бугун Москва шаҳрида "Миллионлар марши" деб номланган норозилик юришини ўтказади.

Москва ҳокимияти ўтказилишига рухсат берган юришда 50 минг киши иштирок этиши айтилмоқда.

"Адолатли ҳокимият учун. Путинсиз Россия" шиори остида ўтказиладиган ушбу тадбир иккинчи "Миллионлар марши"дир. 6 май куни ўтказилган биринчи “Миллионлар марши” чоғида норозилар оммавий равишда ҳибсга олинган эди.

Душанба куни етакчи мухолифатчилар уйларида ҳуқуқ-тартибот тузиламалари тарафидан тинтув ўтказилган. Россия Тергов Қўмитасининиг маълум қилишича, мухолифат лидерлари Алексей Навалний ва Сергей Удалцов уйларидан "катта миқдорда пропаганда материаллари ва ҳукуматга қарши бўлган шиорлар тўплами" топилган.

Тинтув ишлари Владимир Путиннинг кўча тадбирлари учун янги жазолар жорий қилишни кўзда тутувчи янги қонунга имзо чекканидан сўнг амалга оширилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG