Линклар

Футбол бўйича Украина терма жамоаси Швеция термаси устидан 2:1 ҳисобида қозонган ғалабасидан сўнг уч очко билан D гуруҳининг пешқадамига айланди.

Киев шаҳрида ўтган ўйинда мезбонларнинг 35 ёшли ҳужумчиси Андрей Шевченко дублга муаллифлик қилди.

D гуруҳидаги иккичи жуфтлик Франция ва Англия терма жамоалари Донецк шаҳрида учрашишди. Донбасс стадионида ўтган ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Бугун эса А гуруҳида иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтади. Унда Вроцлав шаҳрида Греция терма жамоаси Чехия термаси билан, Варшавада эса мезбонлар - Полша термаси Россия жамоаси билан учрашади.

1 июлга қадар давом этадиган Евро 2012 ўйинларига Полша ва Украина биргаликда мезбонлик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG