Линклар

Испаниялик теннисчи Рафаэл Надал душанба куни Францияда ўтган Ролан Гарос турнири финалида сербиялик Новак Жоковични тўрт сетда мағлуб этди - 6:4, 6:3, 2:6, 7:5.

Якшанба куни бошланган финал, ёмғир туфайли бир неча бор тўхтатилганидан сўнг, душанба кунга қолдирилган эди.

Шундай қилиб, "тупроқли корт қироли" номини олган Надал “Катта дубулға” туркумига кирувчи Ролан Гарос турниридаги еттинчи ғалабани қўлга киритди. Бу эса рекорд кўрсаткичдир.

Ронал Гарос аёллар ўйинларида эса россиялик Мария Шарапова ғолиб бўлди.
XS
SM
MD
LG