Линклар

Қўшни давлатлар раҳбарларининг бойкотига қарамасдан душанба куни Томислав Николич Сербия президенти курсисига расман ўтирди.

Инаугурация маросимида қилган чиқишида Николич президент ўлароқ "дўстлик алоқаларини ўрнатиш" ва мамлакатни Европа Иттифоқига қўшилиши устида иш олиб боришга ваъда берди.

Томислав Николич 1995 йилда рўй берган Сребреница қатлиомини рад этганидан сўнг Хорватия, Босния, Словения ва Македония раҳбарлари унинг инаугурациясига қарши чиқишган эди.

Ушбу Болқон давлатлари 1990 йилгача собиқ Югославия таркибида бўлган. Югославиянинг бўлиниши қонли урушларга, жумладан, 8 мингга яқин Босния мусулмони қатлиом этилган Сребреница воқеасига сабаб бўлган эди.

Белград шаҳрида ўтган инаугурация маросимида қатнашган Европа Иттифоқининг кенгайиш масалалари бўйича мутассаддиси Стефан Фюле Сербия ҳукуматини Европа Иттифоқига қўшилиш йўналишидаги ҳаракатларини давом эттиришга чақирди.
XS
SM
MD
LG