Линклар

Лондонда Ўзбекистон байроғини боксчи Элшод Расулов кўтариб чиқади


Лондонда ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини боксчи Элшод Расулов кўтариб чиқади.

Бу ҳақда Маданият ва Спорт ишлари вазирлиги ўтказган матбуот анжуманида эълон қилиниди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари Малик Бобоевга кўра, Ўзбекистон олимпиадачилари Лондонга икки қисмга бўлиниб йўл олишади. Делегациянинг биринчи қисми 20 июл куни, асосий қисми эса 24 июл куни Лондонга йўл олади.

25 июл куни Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтади.

Лондондаги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистондан 53 спортчи 15 спорт тури бўйича қатнашади.

Ўзбекистон паралимпия спортчилари ҳам 10 лицензияни қўлга киритган.

Бу йилги ёзги Олимпиада ўйинлари 27 июлдан 12 августга қадар давом этади.
XS
SM
MD
LG