Линклар

logo-print
БМТ Сурия Президенти Башар Ал-Ассад режимини болаларни қуролли можарога жалб қилган, ўлдирган ва қийноққа солган ҳукуматлар рўйхатига киритди.

БМТ чиқарган янги ҳисоботда Сурияда тўққиз ёшга тўлмаган болалар ўлдирилгани, мажруҳ қилингани, асоссиз ҳибсга олингани, қийноққа солингани ва уларга жинсий тажовуз қилингани билдирилган.

Мазкур ҳисобот БМТ кузатувчилари Суриядаги болалар ва собиқ аскарлар билан ўтказган суҳбатлар асосида тайёрланган.

Ҳужжатда мухолифат гуруҳларига қарши урушда болалар ҳукумат танклари устига ўтказилиб улардан тирик қалқон сифатида фойдаланилгани қайд қилинган.

Айни пайтда, ҳисоботда мухолифат кучлари жанг майдонида болалардан сув ва дори-дармонлар олиб келишда фойдалангани танқид қилинган.
XS
SM
MD
LG