Линклар

logo-print

Франция элчиси Ўзбекистон расмийлари билан учрашди


Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Франсуа Готье.

Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Франсуа Готье.

Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Франсуа Готе Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди.

Вазирлик маълумотига кўра, 11 июн кунги учрашувда Ўзбекистон-Франция мулоқотининг долзарб масалалари ҳақида фикр алмашилган.

Учрашувда халқаро ва минтақавий масалалар бўйича ҳамкорликнинг айрим жиҳатлари ҳам муҳокама қилинган.

Франсуа Готье Ўзбекистон ТИВ расмийлари билан охирги марта жорий йил 10 феврал куни учрашган эди.

Расмий маълумотларга кўра, 2011 йилда Ўзбекистон ва Франция ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 354 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.

Бу 2010 йилги кўрсаткичга нисбатан икки баробардан кўпроқдир.
XS
SM
MD
LG