Линклар

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов жорий йилда пахта етиштириш бўйича прогноз параметрларини тасдиқлади.

CA-NEWS ахборот агентлиги хабарига кўра, 2012 йилда Республикада 3 миллион 350 минг тонна пахта етиштириш режаланган.

Бу йил Қашқадарё вилоятида 417 минг тонна, Бухоро вилоятида 342 минг тонна ва Сурхондарё вилоятида 335 минг тонна пахта етиштирилиши мўлжалланган.

Пахтанинг эллик фоизини давлат ўз эҳтиёжи учун сотиб олиши режаланган.

Ўтган йил Ўзбекистонда 3,5 миллион тонна пахта етиштирилган ва ялпи даромад бир миллиард 365 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ўзбекистон ҳукуматини пахта етиштиришда болалар меҳнатидан фойдалангани учун танқид қилиб келади.
XS
SM
MD
LG