Линклар

Евро 2012: Варшавада хавфсизлик чоралари кучайтирилди


Футбол бўйича 2012 йилги Европа чемпионати доирасида Полша ва Россия терма жамоалари ўйини арафасида Варшава шаҳрида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Бу ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Евро 2012 ташкилотчиларига кўра, “А” гуруҳидаги Полша ва Россия жамоалари ўйинига 9 минг 800 нафар россиялик ва 29 минг 300 нафар полшалик ишқибозларга чипталар сотилган.

Полша полицияси зўравонликлар рўй беришининг олдини олиш учун полициянинг қанча ходими пойтахтга жойлаштирилганини айтишдан бош тортди.

Ундан олдин чемпионат ўйинлари пайтида Варшавага камида олти минг нафар полиция ходими ташлангани маълум қилинган эди.

Сешанба куни “А” гуруҳида Греция ва Чехия жамоалари ҳам куч синашади.

Бу ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.
XS
SM
MD
LG