Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:54

Москвада "Миллионлар марши" ўтказилди


Расмийлар ва мухолифат норозилик намойишида қатнашганлар сони бўйича бир биридан фарқ қилувчи рақамларни бермоқда.
Расмийлар ва мухолифат норозилик намойишида қатнашганлар сони бўйича бир биридан фарқ қилувчи рақамларни бермоқда.

Москвада минглаб россиялик президент Владимир Путин истеъфоси ва мамлакат сайлов тизимида ислоҳотлар ўтказиш талаби билан намойишга чиқди.

Россия полицияси 12 июн кунги намойишда тахминан 10 минг одам иштирок этаётганини иддао қилди.

Тадбир ташкилотчилари эса намойишда 50 минггача одам тўпланганини айтмоқда.

Москванинг Сахаров проспектида майдонида ўтказилаётган намойиш қатнашчиларидан бири, 29 яшар Андрей Озодликка намойишчилар Путин давридаги “қонунсизлик”дан хафсаласи пир бўлганини айтади.

- Нима учун бу ерга келдик? Чунки биз мамлакатимизда рўй бераётган қонунсизлик ва адолатсизликка қаршимиз. Путин ва унинг ҳокимияти мамлакатда нималар бўлаётганини кўрмаяпти ёки кўришни истамаяпти. Улар одамларга намойишчилар ватанпарвар эмас демоқдалар,- дейди Андрей.

"Миллионлар марши" номли норозилик тадбири доирасида ўтказилаётган юриш қатнашчиларининг сешанба куни Путинни истеъфога чиқишга, сайлов ҳақидаги қонуни қайта ёзиш ва Давлат думасини тарқатиб юбориш ва президентлик сайлови ўтказишни талаб қилувчи декларация қабул қилиши кутилмоқда.

Айни пайтда, Россия мухолифати лидерлари Илья Яшин, "Левый фронт" ҳаракати раҳбари Сергей Удалцов, коррупцияга қарши фаолият олиб борадиган блоггер Алексей Навалний ва тележурналист Ксения Собчак 6 май куни Москвада ўтказилган норозилик намойиши пайтида полиция ва намойишчилар ўртасида рўй берган тўқнашувлар бўйича сўроқ учун прокуратурага чақиртирилди.

Мухолифат лидерлари тергов қўмитасида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:24 0:00
Бевосита линк


Россия Тергов қўмитаси 6 май куни Болотная майдонида рўй берган тартибсизликлар бўйича 12 июн куни прокуратурага чақиртирилган мухолифат аъзолари гувоҳ ўлароқ сўроққа тутилгани сабабли уларга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида ҳибсда ушлаб туриш чораси қўлланилмаслигини билдирган эди.



Озодлик мухбирига кўра, Алексей Навалний, Ксения Собчак, Илья Яшин, Анастасия Удалцова маҳаллий вақт билан соат 11:00да прокуратурага борган.

Ҳозирга қадар фақат Ксения Собчак қўйиб юборилган. Аммо у журналистларга изоҳ беришдан бош тортди.

“Миллионлар марши”да қатнашаётгани учун эрталаб прокуратурага бора олмаган Сергей Удалцов ва Борис Немцовга соат 17:00да прокуратурага сўроққа келиш учун чақирув қоғози берилди.
XS
SM
MD
LG