Линклар

"Бирдамлик" Қирғизистон элчихонаси олдида норозилик акцияси ўтказди


Тошкентдаги Қирғизистон элчихонаси олдида норозилик акцияси уюштирган 15 дан ортиқ "Бирдамлик" ҳаракати фаоли қўлга олинди.

Бу ҳақда мухолифатдаги “Бирдамлик” ҳаракати маълум қилди.

Ҳибсга олинганлар орасида ҳаракатнинг Ўзбекистон бўйича раҳбари Малоҳат Эшонқулова ҳам бор.

Фаолларининг норозилик тадбири Ўшда қонли воқеалар рўй берганининг икки йиллиги муносабати билан уюштирилган.

“Бирдамлик” ҳаракатининг билдиришича, норозилик тадбири ўтказиш ҳақида шаҳар ҳокимиятига олдиндан ариза топширилган.

Ҳокимият расмийлари аризани эътиборсиз қолдиргани фаолларни рухсатсиз тадбир ўтказишга мажбур қилган.

“Бирдамлик”нинг маълйм қилишича, норозилик тадбирида ҳаракатнинг вилоятлардан келган элликка яқин фаоли қатнашган.
XS
SM
MD
LG