Линклар

logo-print

Ўзбекистон ҳукумати бу йил мамлакатда пахтадан 3,35 миллион тонна ҳосил олинишини башорат қилмоқда. Мамлакат раҳбари Ислом Каримов бу йилги пахта хом ашёси етиштириш режасини маъқуллади.

CA-News Интернет нашрига кўра, бу йил Қашқадарё вилоятида 417 минг тонна, Бухоро вилоятида 342 минг тонна ва Сурхондарё вилоятида 335 минг тонна пахта етиштирилиши мўлжалланган.

Пахтанинг эллик фоизини давлат ўз эҳтиёжи учун сотиб олиши режаланган.

Ўтган йили Ўзбекистонда пахтадан 3 ярим миллион тонна пахта ҳосили олинган.

Пахта сотилишидан тушган даромад 1 миллиард 365 миллион АҚШ долларини ташкил қилган эди.

Бу даромад ундан аввалги йилдагига қараганда 25 фоизга кўпроқдир.

2015 йилга бориб, Ўзбекистон ўзида ишлаб чиқарилаётган пахта толаси ҳажмини 70 фоизгача етказиш режасида.

Ўзбекистон дунёнинг энг йирик пахта етиштирувчи давлатларидан бири саналади. Пахта экспорт қилиш бўйича эса, жаҳонда етакчилардан бири ҳисобланади.

Иқтисоди қишлоқ хўжалигига асосланган Ўзбекистоннинг асосий валюта тушуми пахта олди-сотдисидан келади.

Бангладеш, Эрон, Хитой, Жанубий Корея, Молдова, Бирлашган Араб Амирликлари, Покистон, Россия, Туркия ва Япония ўзбек пахтасининг асосий харидорлари ҳисобланишади.

Ўзбекистонда пахта етиштириш кўлами Совет давридагидек бўлмаса-да ушбу хомашё ҳамон энг муҳим экин сифатида кўрилмоқда.

Халқаро кузатувчиларга кўра, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ислоҳ этмаяпти, фермерларга эркинлик бермаган ва арзон ишчи кучи сифатида юз минглаб ёш болаларни пахта далаларида ишлатмоқда.

Мажбурий болалар меҳнати сабаб, сўнгги йилларда қатор йирик хорижий ширкатлар Ўзбекистон пахтасини бойкот қилишганди.
XS
SM
MD
LG