Линклар

Яна бир афғон келини зўравонлик қурбони бўлди


Гулсийқанинг жароҳатлари битган, лекин у ҳали ҳам юра олмайди.

Гулсийқанинг жароҳатлари битган, лекин у ҳали ҳам юра олмайди.

Афғонистонлик Гулсийқа исмли 20 ёшли келинчак Кобулдаги танишларидан бирининг уйда яшириниб юрибди. Гулсийқанинг эри уни бола туға олмагани учун ўқ отар қуролдан яралаган. Ҳозирда эри устидан жиноий иш қўзғатилган Гулсийқа бошдан кечирганларини Озодлик мухбирига гапириб берди.

Гулсийқа эрга берилганида 13 яшар қиз эди. Унинг айтишича келинчаклик даврининг дастлабки 10 куни яхши ўтган, лекин ундан кейин унинг кўргиликлари бошланган.

Орадан етти йил ўтиб, Гулсийқа Кобулдаги таниши уйида яшириниб юришга мажбур. Унинг эри ҳозир қамоқда, ўтган ойда Гулсийқани отиб ўлдиришга уринганлик айби билан суд бошланишини кутиб ётибди. Бу воқеа уларнинг Таҳордаги уйларида рўй берган.

Асли қандаҳорлик Гулсийқанинг ёши 20 да. У ўз бошидан кечирганларини Озодлик мухбирига гапириб берди. Эри “бола туғмаяпсан” дея унга қарата ўқ отган пайтдаги манзарани Гулсийқа тасвирлаб берди.

- Ичак-човоқларим қорнимдан чиқиб, ерда, ёнимда ётар эди. Қайнонам ичак-човоқларни қорнимга қайтариб солдида, латта билан боғлаб қўйди. У менга “йиғлама, йиғлама” деди. Нафас ололмас эдим. Оғзим билан ҳавони тортиш жуда қийин эди, дейди Гулсийқа.

Афғонистондаги Мустақил инсон ҳуқуқлари комиссияси бу воқеа ҳақида Озодликка маълум қилишидан бир неча ой олдин яна бир 15 яшар афғон келинчаги эри ва эрининг оиласи томонидан қийноққа солинганига оид воқеа кўпчиликни даҳшатга солган эди.

БМТнинг Аёллар тараққиёт жамғармаси эълон қилган маълумотларига кўра, Афғонистонда аёлларнинг 90 фоизига яқини у ёки бу кўринишда уйдаги зўравонликдан азият чекади ва Афғонистон аёллар учун энг хавфли мамлакатлардан бири ҳисобланади.

Гулсийқанинг айтишича, оиласи уни опасининг қайноғасига эрга тегишга мажбурлаган ва ушндан кейин кўргиликлари бошланган. Ҳомилали бўла олмагач эри ва қайнонаси унга зулм қила бошлайди.

Муаммони ҳал этиш учун Гулсийқанинг акаси оз-моз пул бериб шифокорга кўринишни маслаҳат қилади. Шифокор уни текшириб кўргач, ҳомила бўлмаслигига Гулсийқа эмас, эри сабабчи эканини тахмин қилади.

- Духтурлар ҳар хил анализларни олиб, УЗИ қилиб кўрди. Улар менга ҳеч қандай муаммо йўқ, деб атйишди. Қайнонамга “менда ҳеч қандай муаммо чиқмади, ўғлингизга айтинг, ўзини текшириб кўрсин”, дедим, дейди ёш жувон.

Гулсийқанинг айтишича, ўзига нисбатан зулм, айниқса, эри қариндошлардан бири билан дон олиша бошлагач кучаяди.

Эри отиб яралаган Гулсийқани қўни-қўшнилар шифохонага олиб келади ва шифокорлар унинг ҳаётини қутқариб қолади. Ҳозир Гулсийқанинг жароҳатлари битган, лекин у ҳали ҳам юра олмайди.

Ҳозирда унинг эри қамоқда суд бошланишини кутиб ётибди. Гулсийқа унга узоқ муддатли қамоқ берилишига умид қилмоқда.

- Мени ўлдиришса ҳам, унга қайтмайман. Улардан кўрганиб зулм бўлди холос. Мени калтаклаб, қийнашарди холос. Кўрадиганимни кўриб бўлдим. Мени унга қайтишга мажбурлаша олмайди, деган умиддаман. Янгидан турмуш қуришни жуда-жуда истайман, дейди 20 яшар Гулсийқа.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG