Линклар

Афғонистон президенти: Аҳоли уйларига НАТО ҳужуми таъқиқланди


Афғонистон Президенти Ҳ.Карзай.

Афғонистон Президенти Ҳ.Карзай.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай НАТО етакчилигидаги коалиция кучлари ҳар қандай шароитда, хатто афғон ва хорижий кучларни ҳимоя қилиш учун афғонистонликлар уйларига ҳужум уюштириш ман қилинганини айтди.

Карзай 12 июн куни Афғонистондаги НАТО қўшинлари қўмондони АҚШ армияси генерали Жон Аллен билан шу ҳақда келишиб олганини билдирди.

Ўтган ҳафта коалиция учқичлари Лўгар вилоятида амалга оширган ҳужум натижасида тинч аҳолидан 18 одам ўлган.

Бироқ НАТО келишувни бошқача талқин қилди.

Коалиция кучлари аҳоли турар жой биноларига қарши ҳужумларни чеклашга рози бўлганини билдирди.
XS
SM
MD
LG