Линклар

ЕИ дипломати Душанбедан чиқарилди


Европа Иттифоқи Душанбедаги ваколатхонаси дипломати Малика Малкийни чақиртириб олгани ҳақида билдирди.

Француз дипломати бўлган Малика Малкий турмуш ўртоғи Жалол Қози билан Душанбеда ҳуқуқ-тартибот ходимларидан 3 нафарига таҳдид қилганликда ва уларга тан жароҳатлари етказганликда айбланаётган эди.

Маълумотларда айтилишича, воқеа 4 июн куни Душанбедаги кафелардан бирида содир бўлган. Француз дипломати турмуш ўртоғи билан маст ҳолатда кафега чақиртирилган милиция ходимларига тан жароҳатлари етказган. Расмий Душанбе айбланувчилар дипломатик мақомга эга бўлгани учун мазкур воқеани ўрганишни Европа Иттифоқи расмийларига ўтказиб берган эди.
XS
SM
MD
LG