Линклар

logo-print
Россия мухолифатининг сешанба куни тунга яқин якунланган намойишида президент Владимир Путин истеъфоси талаб қилинган резолюция қабул қилинди.

Норозилар, шунингдек, сайлов тўғрисида янги қонун қабул қилиниши, президентлик ва парламент сайловлари қайта ўтказилишини талаб қилишди.

Россия мухолифатининг Москвада ўтган “Миллионлар марши” деб аталаётган намойишида полиция берган маълумотга кўра 18 минг одам ишитрок этган. Мухолифат вакилари эса намойишда 30 мингдан 100 минггача одам ишитрок этганини билдирмоқда.

Намойиш арафасида мухолифат фаолларининг уйларида полиция томонидан оммавий тинтувлар ўтказилгани хабар қилимнмоқда.
XS
SM
MD
LG