Линклар

Варшавада поляк ва рус футбол ишқибозлари ўртасида тўқнашувлар содир этилди.

Поляк полицияси футбол ишқибозларини тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллашга мажбур бўлган. Полиция ўндан ортиқ одамни ҳибс қилган. Бир неча одамнинг жароҳатлангани айтилмоқда.

Маълумотларда айтилишича, сешанба куни кечқурун россиялик 5 минг футбол ишқибози Варшавада пиёда юриш қилиб Миллий стадионга бормоқчи бўлган. Уларнинг бу ҳаракати поляк ишқибозларига ёқмагани оқибатида тўқнашув содир бўлган.

Сешанба куни ўтган Россия ва Полша терма жамоалари ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисоб билан якунланган. Ўйиндан сўнг стадион атрофида рус ва поляк футбол ишқибозларининг янги тўқнашувлари юз берган. Полиция 56 одамни ҳибс қилган. Етти одам жароҳат олган.
XS
SM
MD
LG