Линклар

Ироқнинг Бағдод ва Ҳилла шаҳарларидаги шиа зиëратгоҳларига қарши уюштирилган ҳужумлар оқибатида сўнгги хабарларга кўра¸ 56 дан ошиқ одам нобуд бўлди.

Портлашлар бугун тонгда шиалар Муҳаммад Пайғамбарнинг чевараси деб биладиган имом Муса ал-Хадим ўлган санани нишонлаш мақсадида диний байрамга тўпланган пайтда содир бўлди.

Ироқдаги шиалар зиëратгоҳларига қарши уюштирилган аввалги ҳужумлар учун суннийлардан тузилган Ал-Қоиданинг Ироқ бўлими масъулиятни зиммасига олган эди.

Саддам Ҳусайн ҳокимиятдан ағдарилганидан бери Ироқда ҳукумат шиалар назоратида қолмоқда.
XS
SM
MD
LG