Линклар

logo-print
Сешанба куни Тошкентга келган АҚШ Давлат котиби ўринбосари Уилям Бернс Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашди.

Сўзлашувда¸ расмий ўзбек матбуотига кўра¸ ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ва минтақавий хавфсизлик муаммолари¸ хусусан Афғонистонда барқарорлик ўрнатиш имконлари муҳокама қилинган.

Айтилишича¸ Тошкент раҳбари АҚШ-Ўзбекистон муносабатлари динамикасидан мамнун эканини билдирган.

Афғонистонда барқарорлик ўрнатилиши бўйича Ўзбекистон ҳукуматининг ўзига хос позицияси мавжудлигини таъкидлаган Каримов АҚШ Давлат департаменти расмийсига¸ бу масалада Вашингтон ва Тошкент ўртасида консултациялар ўтказиш зарурлигини таъкидлаган.

Уилям Бернс ҳам¸ АҚШ раҳбариятининг Ўзбекистон билан сиëсий-иқтисодий ва гуманитар соҳадаги алоқаларни кенгайтиришга қизиқиш кўрсатаëтганини билдирган.

АҚШ Давлат котиби ўринбосарининг бугун Тошкентда мамлакат фуқаровий жамияти вакиллари билан учрашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG