Линклар

Россия пойтахтида сешанба кечқурун рўй берган кучли момақалдироқ ва чақмоқ оқибатида Москвада ўқиëтган беш ўзбекистонлик талабани яшин урди.

Пойтахт милициясининг матбуотга билдиришича¸ бешала талаба ҳам касалхонага ëтқизилган¸ лекин ўтказилган муолажалар давомида улар ҳаëтига таҳдид йўқлиги тасдиқланган.

Кучли электр шок олган талабалар электрокардиограммадан сўнг ўз ëтоқхонасига қайтган.

Айрим хабарларда¸ чақмоқ пайтида талабаларнинг паркда бўлгани айтилса¸ полиция ўзбекистонликларни кўчада кетаëтган пайтда яшин урганини айтмоқда.

Статистик ҳисоб-китобларга кўра¸ 80 йил яшаган ҳар 10 мингтадан битта одамни яшин уриш эҳтимоли мавжуд.
XS
SM
MD
LG