Линклар

БМТ Бош котибининг Тинчликни сақлаш амалиëтлари бўйича ўринбосари Эрве Ладсу шундай баëнот берган биринчи жамоат арбоби бўлди.

“Шундай дейишимиз мумкин. Ҳукумат мамлакат ҳудудининг каттагина қисми¸ қатор шаҳарларни мухолифатга бой берди ва ҳозирда улар устидан назорат ўрнатишга уринмоқда”¸ деди икки халқаро агентлик мухбири билан суҳбатда БМТ Бош котиби ўринбосари.

Юқори даражали БМТ расмийсининг Суриядаги вазиятни фуқаролар уруши деб талқин этганини тасдиқлаган Ладсу ëрдамчиси, Суриядаги амалиëтларни қандай аташдан қатъий назар¸ бу можарога қарийб бутун мамлакат тортилгани ва кун сайин кескинлашиб бораëтган вазиятдан биринчи галда оддий халқ зиëн кўраëтганини таъкидлади.

Айни пайтда¸ Суриядаги вазиятга ëндашув масаласида халқаро майдондаги зиддият ҳам кучайиб бормоқда.

Сешанба куни Вашингтонда қилган баëнотида АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Россияни Сурияга ҳужумчи вертолëтлар юбораëтганликда айблади.

- Биз Россиядан Сурияга ҳужумчи вертолëтлар жўнатилгани ҳақидаги сўнгги хабарлардан қаттиқ ташвишдамиз. Бу Суриядаги можарони кескин равишда алангалатиб юборади¸ деди ўз чиқишида АҚШ дипломатлари раҳбари.

Сурияга вертолëт юборишнинг жорий можарога алоқаси йўқлигини билдирган Москва расмийлари¸ бунинг олдиндан мавжуд келишувга кўра амалга ошаëтганини таъкидлади. Аммо Клинтон хоним¸ бу баҳона Россиянинг уруш амалиëтлари кетаëтган Сурия режимига қурол сотиш сиëсатини оқлай олмаслигини таъкидлади.

- Биз Россия ҳукуматидан Сурияга қурол-яроғ жўнатишни тўхтатишни сўрадик. Улар бизни юборилаëтган қуролларнинг Суриядаги ички можарога алоқаси йўқлигига ишонтириб¸ тинчитмоқчи бўлишди. Аммо бу мутлақ нотўғри¸ деди АҚШ Давлат котиби.

Суриянинг халқаро майдондаги анъанавий иттифоқчиси бўлган Россия¸ қолаверса Хитой ҳукумати¸ БМТ Хавфсизлик кенгашига Суриядаги вазиятга аралашишга оид таклиф этилаëтган режаларни "мустақил давлат ички ишларига аралашиш" дея мутлақ рад этиб келмоқда.

Ғарб ҳукуматлари ва БМТ нинг Суриядаги вазиятга оид сўнгги баëнотларига жавоб қайтарган Дамашқ режими¸ уларни мамлакат ички ишларига очиқдан-очиқ аралашиб¸ террорчиларни қўллаëтганликда айблади.

"Ғарб террорчилар амалга ошираëтган жиноятларни яшириш¸ БМТдаги Сурияга оид фактларни бузиб талқин этиш билан шуғулланмоқда¸ ҳамда дунë давлатлари ва халқаро ҳамжамиятни Сурияни қамал қилишга мажбурламоқда” дейилади Сурия давлат матбуотида чоп этилган баëнотда.

Айни пайтда¸ Халқаро Қизил хоч вакилларига кўра¸ Сурия армияси қуролли мухолифат маркази ҳисобланмиш Ҳомс¸ шунингдек Ал-Ҳаффа шаҳарларини бомбардимон қилишни кучайтиргани оқибатида чоршанба куни яна минглаб аҳоли ўз уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

XS
SM
MD
LG