Линклар

Ўзбекистонда болаларни ким ишлатяпти?

  • Садриддин Ашур

Халқаро ташкилотлар ҳисоб-китобига кўра ҳар йили Ўзбекистон пахта далаларида 2 миллионга яқин бола тер тўкади.

Халқаро ташкилотлар ҳисоб-китобига кўра ҳар йили Ўзбекистон пахта далаларида 2 миллионга яқин бола тер тўкади.

Озодликнинг Баҳс майдони иштирокчилари ўзбек болаларининг маҳаллий ҳокимиятлар томонидан мажбурий меҳнатга жалб қилиниши хусусида баҳслашди. Суҳбатдошларимизнинг бири болаларнинг пахта далаларида ишлашини тобланиш ва чиниқиш, ватанпарварлик ҳиссини тарбиялаш воситаси деб билса, оппонент томон бу ҳолни болалар эксплуатацияси дея атайди.

12 июн - Болалар меҳнатига қарши кураш халқаро куни.

Ўзбекистонда болалар мажбурий меҳнатга жалб қилиниши маҳаллий ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан мунтазам танқид қилиб келинади.

Ўзбекистон парламенти болалар меҳнатидан фойдаланмасликка оид халқаро конвенцияни қабул қилган.

Жорий йилда эса Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси мактаб ўқувчиларини пахта теримига жалб қилмаслик борасида қарор қабул қилди.

Шунга қарамай болаларни мажбурий меҳнатга жалб этиш амалиёти давом этаётганини кўриш мумкин.

Бироқ, ўзбек жамиятида, ўзбек боласи ёшлигидан меҳнатда суяги қотса яхши бўлади, у "пишади" деган фикрдагилар ҳам бор.

Бугунги баҳс мавзуси ана шу ҳақда.

Баҳслашувчилар Навоий вилоятининг Хатирчи туманидан ўқитувчи Абдураҳмон Эшонқулов, 43 ёшда (хавфсизлик нуқтаи назаридан исми ўзгартирилган). У Ўзбекистонда болалар шафқатсиз равишда ҳукумат томонидан эксплуатация қилиняпти, деган фикрда.

Абдураҳмоннинг оппоненти Жиззах вилоятининг Бахмал туманида истиқомат қиладиган 55 ёшли маҳалла фаоли ва тадбиркор Очил Мирзаев. У боланинг ишлагани яхши, пахта териш ҳамманинг ватанпарварлик бурчи, деган фикрда.

Абдураҳмон Эшонқулов: Мана қаранг, бизда мажбурий меҳнат тақиқланган. Мажбурий меҳнат фақат судни қарорига кўра бўлиши мумкин. Лекин бизда катталар тугул боллар мажбурий меҳнатга жалб қилинмоқда. Пахта теримида қаранг бечора 5-6 синф болалари мажбуран пахта теримига чиқарилади...

Очил Ҳамроев: Ахир бизда ўғил болалар 12 ёшдан, қиз болалар 10 ёшдан вояга етган ҳисобланади. 12 ёшли бола худони олдида ҳам бошқани олдида ҳам ҳар бир қилаётган ишига ўзи жавоб беради. Мени фарзандларим ҳам пахтага боради. Лекин шу пайтгача мажбурлаб ёки зўравонлик билан уларни пахтага чиқарилганига гувоҳ бўлмадим...

Абдураҳмон Эшонқулов: Бола меҳнатини тақиқлаш ҳақида шахсан Ўзбекистон Халқ таълими вазири темур Шириновнинг 2011 йил авагуст ойидаги қарори чиққан эди. Лекин бу қарор қоғозда қолиб кетди. Пахта терими бошланганидан сўнг болаларга халқ таълими эмас ҳокимлар бошлиқ бўлиб қолади. Ўзбекистонлик болалар яна пахтага ҳайдалди....

Очил Ҳамроев: Қонун ва қарор сизни ҳимоя қилиб турибди экан, сизнинг фарзандингизни қўл-оёғини боғлаб ким пахтага олиб чиқди, шуни айтинг.

Абдураҳмон Эшонқулов: Ҳар куни саҳар 6дан 9гача, кечқурун 9дан 12 гача селекторда ўтирардик. Шавкат Мирзиёев у ёқдан туриб нега мактаб ўқувчилари кам чиқяпти деб, уришарди. Бу бор нарса. Очил ака, ёшингизни ҳурмат қиламан, лекин ёлғон гапирманг, реал ҳаётдан чиқиб ростини гапиринг...

Очил Ҳамроев: Бир ой пахта терса нима қилибди, биз илгари тўрт ой терганмиз. шароитлари жуда зўр, бориб кўриб келдим. Икки маҳал гўштли овқат, тарвуз-қовунлар, ётар жойлари олийжаноб....

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG