Линклар

Қозоқ чегарачилари раҳбари истеъфога кетди


Қозоғистоннинг Хитой билан чегара заставасида 14 қозоқ чегарачиси ўлдириб кетилди.

Қозоғистоннинг Хитой билан чегара заставасида 14 қозоқ чегарачиси ўлдириб кетилди.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик комитетининг Чегара хизмати раҳбари¸ генерал-майор Нуржан Мирзалиев Олмаота вилоятидаги чегара заставасида юзага чиққан оммавий қотиллик муносабати билан истеъфога кетди.

Бу ҳақда Остонада ўтказилган матбуот анжуманида Қозоғистон Бош ҳарбий прокурори Эргали Мерзадинов мухбирларга маълум қилди.

Айни матбуот анжуманида шунингдек¸чегара заставасининг омон қолган ягона хизматчиси Владислав Челахнинг видеотасвирга олинган иқрори ҳам намойиш этилди. Бу видеотасвирда 19 яшар чегарачи ўз хизматдошларини доимий ҳақорат ва таҳқирларга чидай олмай ўлдирганини тан олади.

30 май куни Олмаота вилоятига қарашли “Арканкерген” чегара заставасида 14 чегарачи ва ўрмон қоровулининг жасади топилган эди. Орадан бир неча кун ўтиб¸ заставанинг тирик қолган ягона хизматчиси Владислав Челах топилди. Агар суд Челахни ўз хизматдошлари ўлимида айбдор деб топса¸ у умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.

Челахнинг яқинлари унинг қилмаган қотилликка тазйиқлар остида иқрор бўлганини таъкидлашмоқда.
XS
SM
MD
LG