Линклар

2010 йилнинг 31 май куни Исроил ҳарбийларининг Ғазога кетаëтган Туркия кемаларига қилган ҳужумини тафтиш қилган расмий гуруҳ Бош вазир Бенямин Нетаняҳуни кескин танқид қилди.

153 саҳифалик ҳисиботда Исроил давлат инспектори Миша Линденштраус саҳарда уюштирилган мазкур ҳужум ҳақида қарор қабул қилиш жараëнини қоралади.

“Бош вазир Исроил ҳарбийларига Ғазога йўл олган флотилия билан иш кўриш жараëнида иккала томон учун мақбул ечим топиш борасида ҳеч қандай буйруқ бермаган”¸ дейилади ҳисобот хулосасида жумладан.

Исроил санкцияларини ëриб ўтиш мақсадида Ғазога инсонпарварлик ëрдами олиб кетаëтган олти кемадан иборат флотилияга уюштирилган Исроил ҳужуми оқибатида 9 нафар Туркия фуқароси ўлдирилган ва бу ҳужума халқаро майдонда норозиликларга сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG