Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:58

"Ўзбек машинаси учун "шапка" - бор гап"


"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган тингловчиларимиздан бири Озодликда кўтарилган мавзуга муносабат билдириб, шундай деди.

“Чироқчида сувли ерлар таланяпти”

дейди Чироқчи туманидан қўнғироқ қилган, исми сир қолишини сўраган тингловчи.

- Ўзбекистонда талон-тарожликда энди навбат ерга келди. Шуни айтмоқчи эдим. Мана техникалар қолмади. Фермалардаги моллар қолмади, ëғоч, шиферларгача йўқ. Энди навбат ерга келди...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:04 0:00
Бевосита линк


“Дамас” олишда мен ҳам 2000 кўкидан шапка берганман”

дейди айни пайтда Россиядаги меҳнат муҳожири, қашқадарёлик Олимжон.

- Ҳафта саволида машинага қанча шапка тўлаяпсиз, деган нималарни эшитдимда. Ўшанга шапка бор, йўқ деяптида. Ҳозир Қашқадарëда ҳамма шапка билан машина олаяпти. Мен ўзим иккита машина олдим. Биринчисига 1800 тўлагандим, иккинчисига 2000 тўладим.

Озодлик: Қанақа машина олгандингиз?

- Дамас олганман. Ўшанга 2000 тўлагандим.

Озодлик: 2000 доллар-а?

- Ҳа.

Озодлик: Ўшани бериш шартми? Бермаса бермайдими?

- Бермаса бермайди. Ўшанга ҳайронман. Ўзим ҳам шу иккинчи машинага майнинг бошларида тўлагандим.

Озодлик: Шапкани ким олади?

- Салонга борганингиздан кейин ўша ердаги одамлар билан гаплашасизда алоҳида ўтириб олиб. “Мана шу машина, шапкаси шунча” дейди. Кейин навбатга туриб оласиз. Уч-тўрт-беш ой кутасиз.

Озодлик: Ҳам шапка бериб, ҳам навбатда турасизми?

- Ҳа.

Озодлик: Москвада Ўзбекистон машиналари борми?

- Нексия билан Матиз. Энг ривожлангани Матизда.

Озодлик: Нексия билан Дамасга шапка бериладими Москвада ҳам?

- Бу ëқда унчалик бўлмаса керак. Ўзимнинг началнигим битта машина олдию. Пулини нақд тўлаб олди. Шапкани булар тушунмайди, дейди Россиядаги меҳнат муҳожири қашқадарёлик Олимжон.

“Ўзбекқишлоқ” кўприксиз қолди

дейди Тожикистон республикаси, Сўғд вилояти, Жжаббор Расулов тумани Ўзбекқишлоғида истиқомат қилувчи 26 ёшли тингловчи Камолиддин Саидов.

- Биласизми бизнинг қишлоғимизда ҳозир 16 мингга яқин аҳоли яшайди. Бу фақат Ўзбекқишлоқ жамоатининг ўзида. Зарафшон қишлоғида ҳам 5000 аҳоли яшайди. Жаббор Расулов билан Ўзбекқишлоғини туташтирган селканал деган жойимиз бор. Ўша каналимиздан кўприк ўтган эди. Яқинда сел босган эди. 75 кун бўлди ўша кўприк бузилганига. 15 мингдан ортиқ аҳоли жуда ҳам катта сарсонликда. Сойнинг ичидан ўтамиз. Ҳеч қанақа ëрдам келгани йўқ. Аҳвол ҳозир шундай бўлса, қишга бориб қанақа бўлади билмадик. Жуда ҳам катта азобда ўзбекқишлоқ халқи, дейди Камолиддин Саидов.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG