Линклар

logo-print
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий Вашингтонни Сурияда ҳукумат кучлари билан кураш олиб бораётган исёнчиларни қуроллантираётганликда айблади.

Лавров бу ҳақда чоршанба куни Теҳронда Эрон расмийлари билан ўтказган учрашуви давомида айтиб ўтди.

Сешанба куни АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Кремлнинг Башар ал-Ассад ҳукуматига оғир ҳарбий техника, жумладан, замонавий ҳужум вертолётларини етказиб бериши Суриядаги зўравонликларнинг кучайишига олиб келаётганини айтган эди.

БМТ Бош котиби ўринбосари Эрве Ладсу Сурияда тўлақонли фуқаролар уруши бошлангани ҳақида баёнот берди.

Унга кўра, Сурия ҳудудининг асосий қисми ҳукумат назоратидан чиққан ва бу ерларда ҳарбий амалиётлар давом этмоқда.

Сурия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, мамлакатда фуқаролар уруши эмас, балки терроризмга қарши амалиётлар олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG