Линклар

logo-print
Россия Президенти Владимир Путин Евро 2012 мусобақалари ташкилотчилари у ердаги чет эллик футбол ишқибозларининг хавфсизлиги учун масъуллигини таъкидлади.

Бу ҳақда Путин Полша Бош вазири Доналд Туск билан телефон суҳбатида гапиргани маълум қилинди.

Чоршанба куни УЕФА ташкилоти Вроцлав шаҳрида ўтган Росся-Чехия ўйинидан сўнг рус фанатларининг безориликлари учун Россия футбол федерациясини 120 минг евро миқдорида жаримага тортган эди.

УЕФА ташкилоти агар рус фанатлари безориликлар уюштиришни давом этса, Россия терма жамоаси келаси Европа чемпионати саралаш босқичларида 6 очкодан маҳрум қилиниши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Полша ва Украинада ўтаётган 2012 йилги Европа чемпионати доирасида кеча B гуруҳи учрашувларида Германия терма жамоаси Ҳолландия термаси устидан 2-1 ҳисобида ғалаба қозонди. Германиялик ҳужумчи Марио Гомез дублга муаллифлик қилди.

Гуруҳдаги иккинчи жуфтлик Португалия-Дания ўйини эса 3:2 ҳисобида якунланди.
XS
SM
MD
LG