Линклар

logo-print
Қирғизистон хавфсизлик идоралари мамлакат муфтиятини ёш болаларни ноқонуний равишда Бангладешдаги марсадага диний таьлим олгани юборганликда айбламоқда.

Миллий хавфсизлик комитетига кўра, Бишкек шаҳридаги марказий масжид ва мамлакат бўйлаб даъват ишларини олиб борувчи Таблиҳ Жамоати гуруҳи бир нечта 10-15 яшар болани ноқонуний равишда чет мамлакатга диний таълим олишга юборган.

Болаларнинг Норин вилоятидан эканлиги айтилмоқда.

Вилоят расмийлари бир нечта бола ўтган йилдан бери бедарак кетгани, уларнинг қаердалиги бўйича аниқ маълумот йўқлигини маълум қилишди.

Олий диний орган ҳисобланган Муфтият ҳозирча бу борада баёнот бергани йўқ.

Мазкур иш бўйича текширувлар олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG