Линклар

НАСА АҚШ космик агентлиги чоршанба куни рентген нурлари билан ишловчи телескопни фазога олиб чиқди.

Катталиги оддий музлаткичдай келадиган телескоп Сомон йўли ва бошқа галактикалардаги кўриниши қийин бўлган объектларни ўрганади.

Телескоп аввал учқич орқали осмоннинг юқори қатламларига олиб чиқилган¸ сўнгра у ердан ракета ёрдамида фазога юборилган.

Қиймати 170 миллион АҚШ долларига тенглиги айтилаётган телескопнинг космосдаги қора бўшлиқлар ва гигант юлдузларнинг портлаш феноменини ҳам ўрганиши айтилмоқда.

Телескоп тўплаган дастлабки маълумотларнинг 30 кундан сўнг олиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG