Линклар

Ироқнинг бир нечта шаҳрида юз берган портлашларда камида 60 киши ҳалок бўлди, 200 дан ортиқ киши эса жароҳат олди.

Бағдод, Ҳилла ва яна қатор шаҳарларда юз берган портлашлар диний маросим ўтказаёткан шиа мусулмонларига қаратилгани ҳақидаги тахмин илгари сурилмоқда.

Чоршанба куни Бағдод шаҳрида шиа мусулмонлари таниқли имом мақбарасини зиёрат қилгани топланганда камида тўрт портлаш юз берган.

Ҳилла шаҳридаги икки портлаш шиалар Муҳаммад Пайғамбарнинг чевараси деб биладиган имом Муса ал-Хадим ўлган санани нишонлаш мақсадида диний байрамга тўпланган пайтда содир бўлди.

Мамлакатнинг шимолида жойлашган Балад шаҳрида хам икки портлаш рўй берган.

Ироқда кўпчилик бўлган ва ҳукуматни бошқарган шиа мусулмонларига қарши уюштирилган аввалги ҳужумлар учун суннийлардан тузилган Ал-Қоиданинг Ироқ бўлими масъулиятни зиммасига олган эди.
XS
SM
MD
LG