Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:28

Тожикистон президентининг поччаси отиб кетилди


Холмўмин Сафаров.
Холмўмин Сафаров.

Ўтган тунда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг поччаси Холмўмин Сафаров ўлдириб кетилди.

Пайшанбага ўтар кечаси Душанбедаги уйи олдида ўлдириб кетилган Тожикистон президентининг поччаси дафн этилди. Холмўмин Сафаров Данғара туманида ерга қўйилди.

Президент Имомали Раҳмон опасининг эри Холмўмин Сафаров 13 июн куни кечаси Душанбедаги уйи олдида отиб кетилди.

Тожикистон ички ишлар вазирлигининг Озодликка маълум қилишича, Сафаров Тожикистон пойтахтидаги автовокзал ёнида ҳужумга учраган ва унга қарата бир неча марта ўқ узилган. Расмийлар бошқа тафсилотларни очиқлашдан тийилмоқда.

57 яшар Холмўмин Сафаров давлатга қарашли "Тожикўрмон" корхонасига раҳбарлик қилган.

Ҳозирда воқеа оператив гуруҳ томонидан тергов қилинмоқда. Расмийлар қотилларни топишда ёрдам берганларга мукофот эълон қилгани айтилмоқда.

Холмўмин Сафаров ўлдирилган пайтда унинг қайноғаси президент Имомали Раҳмон Сўғд вилоятида бўлган. Президент Раҳмон у ерда ўтаётган Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти ҳарбий машқларини кузатмоқда.

Холмўмин Сафаров жанозаси 14 июн куни тушдан кейин Данғара тумани Корез жамоатида ўқилди.

Холмўмин Сафаров 1955 йил 24 январ куни Хатлон вилояти Восий туманида туғилган.

У 2009 йил 4 июлидан бери Тожикистон ҳукумати қошидаги Атроф муҳитни ҳимоя қилиш қўмитасининг Ўрмон хўжалиги корхонасига раҳбарлик қилиб келган.
XS
SM
MD
LG