Линклар

Ўзбекистон Қозоғистон ҳарбий техникасини ўз ҳудудидан ўтказмади. Қозоқ ҳарбийлари Тожикистоннинг Сўғд вилоятида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида ўтказилган “Тинчлик миссияси 2012” ҳарбий машқларида қатнашиш учун кетаётган бўлган.

Натижада, дея маълум қилди Қозоғистоннинг Тожикистондаги ҳарбий атташеси Серик Жумадилов ҳарбий техникани Қирғизистон орқали ўтказишга тўғри келди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ҳарбий машқлари 7-14 июн кунлари Тожикистоннинг “Чоррух-дайрон” полигонида ўтказилди. Бу машқларда ШҲТ аъзоларидан Ўзбекистон қатнашмади.

Ўзбекистон ва Тожикистон ШҲТ ва Коллектив хавсизлик шартномаси ташкилоти бўйича ҳамкорлар ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG