Линклар

Россия ва АҚШ бир-бирини айблади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия ва Қўшма Штатлар Сурияда давом этаётган зўравонликлар юзасидан бир-бирини айблади.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Россияни Сурия режимига ҳарбий вертолётларни етказиб бериб, вазиятнинг кескинлашувига сабабчи бўлганликда айблади. Клинтон шунингдек, Россия Сурия билан ҳарбий алоқаларни тўхтатиш чақирувларини беписанд қолидириб келаётганидан таассуф билдирди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу айбловларни рад этиб, Сурияга етказилаётган вертолётлар аввал тузилган шартномалар билан боғлиқлиги ва ҳаво мудофааси мақсадларидагина ишлатилишини таъкидлади.

Лавров Қўшма Штатларни минтақа давлатларига тинч намойишларни бостиришда ишлатилаётган ускуналарни етказиб бераётганликда айблади. Клинтон АҚШ Суриядаги исёнчиларни қуроллантираётганига оид айбловларни рад қилди.
XS
SM
MD
LG