Линклар

logo-print

Леон Панетта: АҚШ Покистонга шарт қўйиши лозим!


АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта.

АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта.

АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта Вашингтон Покистонга кўрсатилаётган ёрдам учун шартлар қўйиш масаласини кўриб чиқиши керак, дея баён қилди.

Сенатда бюджет эшитувларида қилган чиқишида Панетта АҚШ Покистонга ёрдамни тўхтатмаслиги лозим, лекин бунинг учун маълум шартларни қўйишни кўриб чиқиши мақсадга мувофиқ бўлади, деди.

Покистоннинг Афғонистонга элтадиган транзит йўлларини ёпиб қўйгани боис, деди Пентагон раҳбари, Қўшма Штатлар миллионлаб доллар ортиқча харж қилишига олиб келмоқда.

Ўтган йил ноябрида НАТО ҳаво ҳужуми оқибатида покистонлик 24 аскар ҳалок бўлиши ортидан Исломобод транзит йўлини ёпиб қўйишга қарор қилган эди.

Душанба куни Қўшма Штатлар Покистондаги музокарачилар гуруҳи тразит ҳақида келиша олмасдан қайтганини билдирди.
XS
SM
MD
LG