Линклар

logo-print

АҚШ Озарбайжонга янги элчи ҳозирламоқда


Президент Барак Обама Бокудаги АҚШ элчиси лавозимига номзодини таклиф қилган Ричард Морнингстар, Сенатда қилган чиқишида, бу лавозимга тайинланса, Озарбайжоннинг “замонавий демократик” давлат бўлишига “қўлидан келганча” ҳаракат қилишни ваъда этди.

Чоршанба куни Сенат Ташқи ишлар масалалари бўйича қўмитасида гапира туриб, Морнингстар¸ Бокунинг Ғарб давлатларига газ етказиб бераётгани бу мамлакат Евро-Атлантик алоқаларни мустаҳкамлаш ғояларига содиқлигининг “кучли ишорасидир”, дея баён қилди.

Унинг айтишича, Арманистон билан Тоғли Қорабоғ минтақаси устида чиққан можаро хавфсизликка оид бошқа муаммолар, жумладан Эрондан келаётган таҳдидлардан “жиддий тарзда чалғитувчи” омилдир.

Морнингстар номзоди эндиликда Сенат томонидан тасдиқланиши лозим.
XS
SM
MD
LG