Линклар

logo-print
Покистон расмийлари мамлакат шимоли-шарқида АҚШ пилотсиз учқичи амалга оширгани айтилаётган ҳужумда жанггариликда гумон қилинган уч киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Ҳужум чоршанба куни Шимолий Вазиристон маркази ҳисобланган Мироншоҳ шаҳарчасида амалга оширилди.

Шунингдек, кеча айни минтақада уюштирилган ҳаво ҳужумида жанггариликда гумон қилинган яна тўрт киши ўлдирилди.

Қўшма Штатлар пилотсиз учқичлар Афғонистон-Покистон чегара минтақаларида жойлашган экстремист жанггариларга қарши курашда муҳим деб келади.

Бу ёндашув танқидчилари бундай ҳужумларда тинч аҳоли орасида катта талафотлар бўлишини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG