Линклар

logo-print
Чкалов номидаги Тошкент авиасозлик корхонаси самолётлар ишлаб чиқаришни тугатиб, бошқа маҳсулотларга ихтисослашишини маълум қилди.

Айтилишича, корхона жорий ой охирида сўнгги шартнома бўйича лойиҳани якунлагач, Тошкентдаги заводда учқичлар ясаш тўхтатилади. Бир неча агентлик тарқатган хабарга кўра, ҳозирда охирги учқични йиғиш ишлари якунланмоқда.

Podrobno.uz агентлигига кўра, заводда самолёт ишлаб чиқариш бўйича конвейрларни демонтаж қилиш ишлари бошланган. Ускуналар бошқа корхоналарга сотилиши айтилмоқда.

Тошкент авиасозлик заводида аллақачон бошқа маҳсулотлар, жумладан, қурилиш конструкциялари, маиший мақсадларда ишлатиладиган моллар, автомобил эҳтиёт қисмлари каби маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўийлган.

Чкалов номидаги Тошкент авиасозлик заводи 1941 йилда иш бошлаган. Бу заводда Ил-76, Ил-114 ва бошқа русумдаги самолётлар ишлаб чиқарилган.

2010 йилда Тошкент шаҳар хўжалик суди заводни банкорт деб эълон қилиш жараёнини бошлаган.

Ўтган ойда бу корхона Россиянинг "Волга-Днепр" юк ташиш ширкатига Ил-76 русумидаги учқични етказиб берган эди.
XS
SM
MD
LG