Линклар

Карзай минтақа давлатларини Афғонистонга ёрдам беришга чақирди


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай қўшни ва минтақа давлатларини Афғонистонда барқарорлик ўрнатиш ва иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшишга чақирди.

Пайшанба куни Кобулда ўтаётган “Осиё юраги” номли халқаро конференцияда чиқиш қилган Карзай бу соҳаларда ҳамкорликни кучайтириш минтақани “террорчилик, радикализм ва зўравонликлардан қутқаради”, дея баён қилди. Карзай шунингдек, Афғонистон Тинчлик кенгаши раиси Салоҳиддин Раббоний яқин кунлар ичида Покистон ва Саудия Арабистонига сафар қилиб, Толибон етакчиларини тинчлик музокараларига жалб қилиш масаласини муҳокама қилади, дея маълум қилди.

Кобул анжуманида Ўзбекистон, Эрон, Покистон, Саудия Арабистони, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Бирлашган Араб Амирликлари вакиллари қатнашмоқда.

Йиғинда Қўшма Штатлар, БМТ, Европа Иттифоқи ва НАТО вакиллари ҳам қатнашмоқда.
XS
SM
MD
LG