Линклар

Кобулда Британия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари учрашди


Британия Ташқи ишлар вазири Уилям Ҳейг Эрон Ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий билан учрашди. Кобулда бўлиб ўтган учрашув ўтган йилнинг ноябрида Теҳрондаги Британия элчихонасига норозилар бостириб кирганидан бери икки томон ўртасидаги энг юқори даражали мулоқотдир.

Икки дипломат Кобулда Афғонистон бйўича халқаро конференцияда иштирок этмоқда.

Хабар қилинишича, Ҳейг билан Солиҳий ўтган йилги ходисадан кейин бузилган дипломатик алоқаларни янгитдан бошлаш масаласини муҳокама қилган. Элчихонага қилинган ҳужум ортидан Лондон Теҳрондан дипломатларини чақиритириб олган ва бошқа алоқаларни ҳам узган эди.

Икки вазир шунингдек, келаси ҳафта Москвада Эрон ядровий дастури хусусида ўтказиладиган музкоаралар масаласида ҳам гаплашган. 18-19 юн кунлари ўтказиладиган сўзлашувларда жаҳоннинг энг қудратли олти давлати – Британия, Германия, Россия, Хитой ва Қўшма Штатлар билан Эрон вакиллари музокара столи атрофига тўпланади.
XS
SM
MD
LG