Линклар

Миср Конституциявий суди мамлакат парламентини тарқатиб юборди


Миср расмий матбуотининг хабар қилишича, Конституциявий суд мамлакат парламентидаги ўринларнинг учдан бирини бекор қилиш ва Исломий сиёсатчилар назоратидаги қонунчилик органини тарқатиб юбориш ҳақида қарор қабул қилган. MENA хабар агентлигига кўра, пайшанба кунги қарорда “парламент сайловлари ноконституциявий ва парламент таркиби бошиданоқ ноқонуний бўлгани” айтилган.

Давлат телевидениесининг хабар қилишича, Мисрнинг ҳарбийлар қўлидаги ҳукумати суд ҳукмидан кейин вужудга келган вазиятни муҳокама қилгани фавқфулодда мажлис ўтказмоқда.

Мисрнинг Мусулмон биродарлиги партияси мамлакат парламентидаги ўринларнинг қарийб ярмини назорат қилади.

Суд пайшанба куни қабул қилган яна бир қарори билан ҳокимиятдан четлатилган президент Ҳусни Муборак даврида бош вазир лавозимини эгаллаган Аҳмад Шафиқнинг президент сайловлари иккинчи босқичида иштирок этишига рухсат берди. Шафиқ Мусулмон биродарлиги партиясининг номзоди Муҳаммад Мисрийга рақиблик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG