Линклар

АҚШнинг Техас штатидаги Ҳюстон шаҳар суди молиячи Аллен Стэнфордни 110 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Суд уни ўн минглаб омонатчиларнинг 7 миллиард доллар маблағи ўзлаштирилишига сабаб бўлган товламачилик схемасини уюштирганликда айбдор деб топди.

Суд Стэнфорд 150 йилга қамалган Бернард Мэддофф ўйлаб топган товламачилик усулидан фойдаланганини аниқлади. Мэдоффнинг товламачилик усули натижасида омонатчилар 50 миллиард доллар маблағини йўқотган эди.
XS
SM
MD
LG