Линклар

Миср Конституциявий суди яқинда сайланган парламентнинг нолегитим экани тўғрисида пайшанба куни қарор қабул қилганига қарамай, Миср президентлигига сайловнинг иккинчи босқичи ўз вақтида, яъни 16 ва 17 июн кунлари ўтказилади.

Бу ҳақда ўтган йили Хусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилганидан бери Мисрни бошқариб келаётган Ҳарбий кенгаш маълум қилди.

Конституциявий суднинг парламентни тарқатиш қарорига норозилик билдириб минглаб одамлар Қоҳирада намойиш ўтказди.
XS
SM
MD
LG