Линклар

logo-print

АҚШ президенти Саудия подшоси билан сўзлашди


АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама.

Оқ уй АҚШ президенти Барак Обама Саудия Арабистони подшоси Абдуллоҳ билан телефон орқали сўзлашганини маълум қилди.

Расмийлар пайшанба куни бўлиб ўтган мулоқот чоғида давлат раҳбарлари қандай масалаларни муҳокама қилганини ошкор қилмади.

АҚШ ва Саудия раҳбарлари ўртасидаги мулоқот Сурия можароси хусусида хавотирлар кучайган ва Теҳроннинг мунозарали ядровий дастури борасида Эронга қарши янги санкциялар жорий қилиниши кутилаётган пайтда бўлиб ўтди.

Саудия Арабистони Сурия президенти Башар Ал-Ассад режимига қарши қуролли кураш олиб бораётган мухолиф кучларнинг етакчи тарафдорларидан биридир.

Саудия Суриядаги исёнчи гуруҳларга халқаро ёрдам кўрсатилиши таклифини қўллаб-қувватламоқда.
XS
SM
MD
LG