Линклар

Миср Олий конституциявий суди аксар ўринларни исломчилар эгаллаган мамлакат янги парламентини тарқатиб юбориш ҳақида қарор чиқарди.

Олий суд қарори эълон қилинганидан сўнг Мусулмон Биродорлиги “хатарли кунлар” олдинда экани тўғрисида огоҳлантирди.

Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилиши арафасида тайинланган Олий конституциявий суд аъзолари ҳозирда мамлакатни бошқараётган собиқ Бош вазир Аҳмад Шафиқ ўз вазифасини давом эттириши мумкинлиги ҳақида ҳам қарор чиқарди.

Айни пайтда, АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Мисрни вақтинча бошқараётган Олий ҳарбий кенгашни мамлакатда ислоҳотлар амалга оширишга чақирди.
XS
SM
MD
LG