Линклар

Қозоғистонда диссидент режиссëр ҳибсга олинди


Қозоғистондаги мухолифат театр директори Б.Атабев.

Қозоғистондаги мухолифат театр директори Б.Атабев.

Қозоғистонда мухолифат театри режиссëри Бўлат Отабоев Жанаўзен воқеаларига алоқадорликда гумонланиб қўлга олинди.

Озодлик билан телефон орқали суҳбатда Отабоев жума куни Миллий хавфсизлик комитетининг Олмаота шаҳридаги ҳибсхонасига олиб борилганини айтди.

Отабоев ўтган йил декабр ойида Жанаўзен шаҳрида иш ташлаган нефт заводи ишчилари орасида “ижтимоий нафрат қўзғатганлик”да айбланмоқда.

Жанаўзенда рўй берган зўравонликлар пайтида 16 одам полиция ходимлари томонидан отиб ўлдирилган.

Жорий йил март ойида Бўлат Отабоев Жанаўзен воқеаларига ишора қилувчи теарт томошасини саҳналаштирган эди.

Германия ва Қозоғистон театрлари ўртасидаги ҳамкорликка қўшган ҳиссаси учун Отабоевга август ойида Германиянинг “Гёте” медали топширилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG