Линклар

logo-print
2012 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон-Россия ўртасида пул ўтказмалари ҳажми 908 миллион АҚШ долларига етди.

Россия Марказий банки ҳисоботига кўра¸ ўтган йилнинг биринчи чорагида бу рақам 624 миллион долларни ташкил қилган.

Жорий йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга 824 миллион доллар жўнатилган.

2011 йил январ-март ойларида бу кўрсаткич 562 миллион долларни ташкил қилган.

2012 йил биринчи чорагида Ўзбекистондан Россияга жўнатилган пул миқдори ўтган йил шу давридаги 62 миллион доллардан 85 миллион долларга етган.

Россия Марказий банкининг ҳисоботи Анелик, Близко, Coinstar Money Transfer, Контакт, ИнтерЭкспресс, Мигом, MoneyGram, PrivatMoney, UNIStream, Western Union, АзияЭкспресс, АЛЛЮР, Блиц, Быстрая Почта, Золотая Корона, ЛИДЕР ва Почта России каби банк ва пул ўтказиш тизимлари маълумоти асосида ҳозирлаган.
XS
SM
MD
LG